25 апрелда Туркия президенти Эрдоғаннинг соғлиғи ёмонлашди. Кейинроқ унинг ошқозонида муаммо борлиги айтилиб, бир нечта учрашувлар бекор қилинди. Президент маъмурияти унинг юрак хуружига чалингани ҳақидаги хабарларни «асоссиз» деб атади. 14 май куни мамлакатда президентлик сайловлари бўлади.
Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Ўзбекистоннинг «Олий даражали Имом Ал-Бухорий» ордени билан тақдирланди. Унга бу юксак мукофотни давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев топширди.
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған рафиқаси билан бирга Тошкентга келди. Тошкент халқаро аэропортида уларни Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси кутиб олди. Туркия етакчиси Ўзбекистон президенти ҳамроҳлигида «Янги Ўзбекистон» боғига ташриф буюрди.
Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған 29−30 март кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.
Шавкат Мирзиёев Режеп Таййиб Эрдўғонга йўллаган мактубида Туркия президенти ва унинг рафиқаси коронавирусга чалингани ҳақидаги хабардан хавотирга тушганини билдирди. Уларга сиҳат-саломатлик, куч-қувват ва янги муваффақиятлар тилади.
Украина бош вазирининг Россияни давлат тўнтаришига тайёргарлик кўришда айблагани, Туркияда Фатҳуллоҳ Гюленнинг 137 нафар тарафдори ҳибсга олингани, Барбадоснинг республикага айлангани, Қозоғистон 6 ой муддатга қорамол экспортини чеклагани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Россиялик эркакнинг Metallica гуруҳидан 1 млрд доллар талаб қилаётгани, Португалияда парламентнинг тарқатилаётгани, Грузиянинг амалдаги президенти Саакашвилини ҳеч қачон афв этмаслигини айтгани, Эрон 29 ноябрда Венада ядровий битимга қайтиши, Япония бош вазири бир вақтнинг ўзида икки лавозимда фаолият юритмоқчилиги, Туркияда Эрдўғонни Twitter’да ҳақорат қилган 30 кишига нисбатан жиноий иш очилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Туркия президентининг Charlie Hebdo’ни судга бергани, АҚШ қочоқларни қабул қилиш квоталарини 15 мингга туширгани, коронавирусга қарши эмланганлар орасида касалланиш ҳолатларининг кузатилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Туркия президенти Истанбулдаги Авлиё София ибодатхонасини музей мақомидан маҳрум қилди. Эндиликда, ибодатхона яна масжид сифатида ишлатилади ва 24 июль куни ўз фаолиятини бошлайди. Ибодатхона 1985 йили ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг